«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, тантанали маросимдан кейинги мулоқотда Ўзбекистон ва Бруней ўртасидаги икки томонлама муносабатларни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган.
Ташриф доирасида элчи Бруней ташқи сиёсат идораси вакиллари — шаҳзода Абдул Матийн ва иккинчи ташқи ишлар вазири Эриван Юсоф билан ҳам учрашган.
Бруней томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини юқори баҳолаган. Учрашувлар якунида томонлар савдо-иқтисодий алоқалар, маданият, таълим ва туризм йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олган.
Каромиддин Гадоевнинг қароргоҳи Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган. У 2023 йил ноябрдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси сифатида фаолият юритмоқда.
Гадоев Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги фаолиятини 1995 йилда бошлаган. Вазирликнинг марказий аппарати, Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси ва Брюсселдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. Элчиликка тайинланишидан аввал ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган.
















