Дунё барқарорлигига ҳеч бир нарса киберҳужумлардек хавф солмайди. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен CNBC телеканали эфирида айтиб ўтди.

Унинг айтишича, гап қандай рақиб, жумладан ИШИД ҳақида кетмасин, айнан киберҳужумлар энг катта хавф ҳисобланади. “Улар киберҳудуддан бизга қарши курашиш учун фойдаланадилар”, деб айтган мудофаа вазири.

Фон дер Ляйеннинг фикрича, ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш турли давлатлар ва компаниялар раҳбарлари учун асосий вазифага айланади.

“Бу ўн йиллик киберхавфсизлик ва ахборотни бошқариш соҳасидаги яхшиланишлар ўн йиллиги бўлади”, деб қўшимча қилган аёл вазир.