Жаҳон | 16:44 / 23.02.2018
6213
1 дақиқада ўқилади

Туркия Сурияда «террорчилар колоннаси»га зарба берилгани ҳақида маълум қилди

Фото: Reuters

Туркия Қуролли кучлари Бош штабининг маълум қилишича, мамлакат артиллерияси Суриянинг Афринида «террорчилар автоколоннаси»га зарба берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«PYD («Демократик иттифоқ» курдлар партияси), YPG (курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари) ва ИШИДнинг 30-40 транспорт воситасидан иборат колонна 22 февраль куни Африн шаҳрига жануби-шарқий йўналишдан қараб ҳаракатланган. Туркия Қуролли кучлари артиллерияси автоколоннага Африндан 15 километрлик масофада зарба берди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Африн яқин вақт ичида ўраб олинишини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид