Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида юз берган кўчки ва тошқинлар оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши яраланди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Табиий офат вилоятга бир неча кун аввал ёпирилган. 24 февралда қидирув операцияси қайта бошланган. Кўпчилик қурбонлар Бребес ва Пурбалинга округларида кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар.
Тошқинлар шунингдек қўшни Ғарбий Яванинг баъзи ҳудудларини ҳам қамраб олган, бироқ бу ерда қурбонлар ва вайроналар бўлгани ҳақида маълумотлар берилмаган.












