Бундеслига 2 вакили «Дуйсбург» клубининг дарвозабони Марк Флеккен «Ингольштадт»га (2:1) қарши ўйинда шарманда бўлди.
Посбон ўйин пайтида сув ичишга қарор қилди ва рақибнинг тезкор ҳужумини пайқамай қолди.
Натижада «Ингольштадт» ҳужумчиси Штефан Кучке боқибеғам Флеккен турган дарвозани осонликча ишғол қилди.
















