Ўзбекистон | 13:10 / 28.02.2018
3875
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Венгрия 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Будапешт шаҳрида Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда икки томонлама шаклда ва Ўзбекистон – Европа Иттифоқи мулоқоти доирасида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги муносабатларни фаоллаштириш йўллари ва механизмлари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Венгрия учрашувларига, жумладан вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 5-мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид