Бу ҳақда 8 сентябр куни Венгрия ташқи ишлар вазири Анита Орбан маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия дипломатик ваколатхонасининг 10 нафар ходими Венгрия ҳудудида Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясида белгиланган дипломат мақомига мос келмайдиган фаолият билан шуғулланган.

Шу муносабат билан Венгрия томони мазкур дипломатлардан мамлакат ҳудудини тарк этишни талаб қилган.

«Россия ваколатхонасининг ўн нафар ходими Венгрияда Вена конвенциясига мувофиқ дипломат мақомига мос келмайдиган фаолият олиб борган. Шу сабаб Венгрия томони улардан мамлакатни тарк этишни талаб қилди», — деди ташқи ишлар вазири.

Бош вазир Петер Мадяр бошчилигидаги Венгрия ҳукумати бу қарор мамлакат «хавфсизлиги ва суверенитетини» ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинганини билдирган.

Шу билан бирга, Анита Орбан дипломатларни чиқариб юбориш Россия билан дипломатик муносабатларни узишни англатмаслигини таъкидлади.

Унинг фикрича, икки давлат ўртасида ўзаро ҳурмат ва белгиланган қоидаларга риоя қилиш асосида зарур мулоқот сақлаб қолиниши керак.

Россия давлат ОАВ эса Москва Венгриянинг қарорига жавобан тегишли чоралар тайёрлаётгани ҳақида хабар берди. Россия томони қандай жавоб чоралари кўриши ҳозирча очиқланмаган.