Нью-Йорк маъмурияти полициячилар ҳижобини мажбурлаб ечишга мажбур қилган уч мусулмон қизга 180 минг доллар тўлаб беради. Бу ҳақда New York Dialy News хабар қилмоқда.

Ҳодисалардан бири 2012 йилда юз бергани айтилмоқда. Ўшанда мусулмон қиз мактабда икки ўқувчи билан жанжаллашиб кетган, у ўша ўқувчилар ўзи ҳақида миш-миш тарқатаётгани борасида шубҳага борган. Якунда полиция уларнинг барчасини қўлга олди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иш қўзғатмади, бироқ қўлга олинган қизларнинг фотосуратини олган. Бунга қадар полициячилар мусулмон қиздан ҳижобни ечишни талаб қилди. Якунда у полицияни диний ҳуқуқ ва эркинларнинг бузилиши учун судга берди.

Тахани Абуши ушбу қизнинг ҳимоячисига айланди, у 2015 ва 2016 йилда ҳам шунга ўхшаш ишларни юритган. Натижада унинг барча уч нафар мижози 60 минг доллардан товон пули тўлаб берилишига эришди.