Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Жиззахда Тожикистон билан чегарадаги ўтказиш пунктлари очилди
“Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори асосида Жиззах вилоятида Кушкент, Учқўрғон йўлидаги ўтказиш пунктлари очилди. Бу ҳақда Жиззахдан Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Кушкент, Учтурган йўлидаги ўтказиш пунктининг очилиш маросими тожикистонлик меҳмонларнинг ҳудудга ташрифи билан бошланди, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.
Расмий тадбирда сўзга чиққан Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Эштемир Исматов ва Сўғд вилояти ҳокими ўринбосари Ф. Шарифзода ўзбек ва тожик халқларининг яшаш шароити, урф-одатлари, турмуш тарзи бир-бирига ниҳоятда яқинлиги ҳақида сўз юритишди
Шундан сўнг тожик биродарлар мамлакатига ташриф буюрилди. Бу ерда ҳам катта байрам тантаналари уюштирилди.
- Президентимиз ташаббуси амалга оширилаётган бугунги саъй-ҳаракатларимиз азалдан ёнма-ён яшаган, қавму қариндош бўлган икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларга кенг йўл очди, - дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Сабоҳат Абдураҳмонова.














Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026