00:10 / 07.03.2018
20068

Ўзбекистонда ММА федерацияси ташкил этилди

Ўзбекистонда аралаш жанг санъатлари (ММА) федерацияси расман ташкил қилинди. Бу ҳақда sports.uz хабар бермоқда.

6 март куни Олимпия шон-шараф музейида янги федерация ташкил этилганига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда федерация раҳбари этиб Суннат Илясов тайинланган. Халқаро ММА федерацияси томонидан расмий гувоҳнома топширилган ва аъзоликка қабул қилинган.

Мазкур тадбирда Халқаро ММА федерацияси вакиллари, яккакураш спорт турлари бўйича жаҳон чемпионлари ва ОАВ ходимлари иштирок этган.

Top