Жаҳон | 10:07 / 13.03.2018
19920
1 дақиқада ўқилади

Украина Қримга парвоз қилган Россия авиакомпанияларини 205 млн долларлик жаримага тортди

Фото: Алексей Мальгавко/РИА «Новости»

Украина давлат авиация хизмати 2015 йилдан бери Россиянинг 40дан ортиқ авиакомпаниясини 5,44 млрд гривна (205 млн доллар)лик жаримага тортди. Улар Қримга рейсларни амалга оширган, деб хабар бермоқда УНИАН мамлакат давлат авиация хизмати маълумотларига асосан.

Нашр маълумотларига кўра, Украина давлат авиация хизмати мамлакат ҳаво ҳудудининг ҳар бир бузилиши, хусусан, Қримга парвоз учун тахминан 5 минг долларлик жарима белгиламоқда.

Маҳкама вакиллари сўзларига кўра, жарималар Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қарорига мувофиқ белгиланган.

Мавзуга оид