Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида «Наврўз» байрами арафасида «Ёнғин профилактика куни» тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 май кунидаги ПҚ-2992-сонли «Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» деб белгилангани муносабати билан жорий йилнинг 14 март куни Тошкент вилояти ҳудудидаги барча шаҳар ва туманларида «Ёнғин профилактика куни» тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ДЁХХ ходимлари вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда, Давлат мактабгача таълим муассасаларда, умумий ўрта таълим мактабларида, коллеж ва бошқа корхона ва ташкилотларда учрашувлар ўтказиб, фуқароларга содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар олдини олиш борасида тушунчалар бериб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришди.

Тадбир доирасида «Наврўз» умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давомида хавфсизликни ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудидаги барча шаҳар ва туманларда байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган жойларни ва атрофидаги объектлар кўрикдан ўтказилди.



Шу билан бирга фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш мақсадида байрам тантаналари ўтказиладиган жойларда вилоят ёнғин хавфсизлиги хизматининг жанговар ёнғин ўчириш бўлинмаларини жалб қилган ҳолда улар томонидан амалий тактик машқ ва машғулотлар ўтказилди.




