Филиппинда рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, яна 25 инсон жароҳат олди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.

Ҳодиса Ғарбий Миндорро провинциясида маҳаллий вақт билан соат 09:30да рўй берган.

Қайд этилишича, автобус ҳаракатланиш вақтида шосседан чиқиб кетган ҳамда жарликка қулаган.

Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида автобус ҳайдовчиси ҳам бор.

Фото: freshnewsasia
Фото: freshnewsasia

Жабрланганлар маҳаллий учта шифохонага олиб кетилгани айтиляпти.