50 миллион фойдаланувчининг маълумотлари ўғирлангач, жаҳоннинг биринчи рақамли ижтимоий тармоғи билан нималар содир бўлмоқда? VC.ru ушбу саволларга жавоб ахтаришга уриниб кўрди.

2018 йилнинг мартида Facebook 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчининг маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ можаро марказида қолди. 19 мартга келиб маълум бўлдики, Cambridge Analytica фирмаси фойдаланувчилардан берухсат уларнинг маълумотларини қўлга киритган ва ундан Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясида самарали сиёсий реклама йўлида фойдаланган.

Фото: Business Insider

Facebook эса маълумот сиздирилганини билган, лекин ҳеч қандай чора кўрмаган, деб тахмин қилинмоқда. Сўнгги бир неча кун ичида компания акциялари шиддат билан пасаймоқда, воқеани АҚШ ва Европа ҳукуматлари текширмоқда.

Cambridge Analytica — сиёсий партиялар билан ишловчи, уларга ижтимоий тармоқлардаги аудиториянинг хатти-ҳаракатига таъсир ўтказишда кўмаклашувчи Британиянинг таҳлилий фирмаси. Унинг мутахассислари фойдаланувчиларнинг хулқини текширишади ва буюртмачининг хабарини етказишади. Компанияга 2013 йилда Мерсерлар оиласи қўллови билан асос солинган ва BuzzFeed’га кўра сайловда бу оила Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган.

Facebook’даги АҚШлик 50 миллион фойдаланувчиларнинг маълумотини Cambridge Analytica Кембриж университети профессори Александр Когандан сотиб олишган. 2014 йилда у тадқиқот мақсадида this is your digital life иловасини яратган, унда Facebook орқали рўйхатдан ўтиб, мукофот эвазига психологик тест топшириш керак бўлган. Дастур фойдаланувчилар саҳифасидаги маълумотлар ва дўстлар ҳақидаги ахборотларни қўлга киритган. Иловага 270 минг киши уланган ва бунинг шарофати билан Коган деярли 50 миллион киши ҳақидаги маълумотга эга бўлган.

2015 йилда Facebook аниқладики, Коган қоидаларни бузган: ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар ва уларнинг дўстлари ҳақидаги ахборотни йиғишга рухсат беради, фақат улар эгасида қолиши ҳамда учинчи шахсларга берилмаслиги шарти билан. Компаниянинг баёноти