Бугун Тошкентдан Қирғизистоннинг Балиқчисига биринчи йўловчи поезди йўлга чиқади. 

Поезд Тошкентдан кечки соат 20:50да йўлга чиқади.

Ушбу поездда Балиқчига 80 кишилик делегация келади. Улар орасида Ўзбекистон темир йўллари, туризм, миграция вакиллари, ёшлар ҳамда журналистлар бўлади.

Хабар қилинишича, ушбу йўналиш бўйича қатнов ҳафтасига 1 мартадан амалга оширилади.