Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Forbes Алишер Усмоновнинг йиллик даромади ҳақида маълумот берди
Forbes'нинг Россиядаги нашри энг кўп даромадларга эга россиялик миллиардерлар рўйхатини эълон қилди.
Бу ердаги рейтингда активларни сотишдан ёки дивидендлар кўринишида олинган реал пуллар ҳисобга олинади. Шахсий мулкни сотиш бўйича битимлар ҳисобланмади.
Алишер Усмонов рейтингда 660 млн долларлик даромад билан 10-ўринни эгаллади. Пуллар «Металлоинвест» ва «Мегафон» дивидендларини тўланиши натижасида олинди.
Forbes’нинг аниқлик киритишича, «Металлоинвест» темир рудасига нархларнинг ўсиши фонида акциядорларга 67 млрд рублдан кўпроқ дивиденд тўлаб берди, аммо 25,1 млрд рубль компанияга аввал тақдим этилган гуруҳ ичидаги қарзларни қоплаш ҳисобидан дарҳол қайтиб келди.
Усмоновнинг яна бир компанияси - «Мегафон» - деярли 20 млрд рубллик дивидендни тўлади, бироқ 2018 йилда директорлар кенгаши «Яровая қонуни» туфайли капитал харажатларнинг эҳтимолий ўсиши фонида дивидендларни тўламасликни тавсия этди.
Биринчи ўринни эса 2,3 млрд долларлик даромад билан Кирилл Шамалов эгаллади. Бу пуллар дивидендлар ҳамда «Сибур» кимёвий компанияси акцияларини унинг асосий акциядори Леонид Михельсонга сотиш натижасида олинган.
Мавзуга оид
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
15:41 / 16.04.2026
Forbes кўчмас мулк секторидаги энг йирик инвестор номини эълон қилди
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
22:36 / 10.03.2026