Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Toshkentlend'нинг тантанали очилиши бўлиб ўтади
Янги мавсум бошланиши муносабати билан боғда йирик кўнгилочар дастур ташкил этилади.
25 март, якшанба куни, Диснейленд номи билан танилган пойтахтнинг кўнгилочар боғи - Toshkentlend'нинг янги мавсумда ўз ишини бошлайди.
Боғнинг очилиши ҳамда баҳорнинг гўзал байрами Наврўзни нишонлаш муносабати билан 25 март куни сизларни ажойиб шоу, кўнгилочар дастур, болалар эртакларидаги энг севимли қаҳрамонлар, рақс, ашула, ютуқли ўйинлар, байрамона мазали сумалак ва кўплаб қизиқарли лаҳзалар кутмоқда!
«Бу йил биз мунтазам равишда аниматорларни жалб этган ҳолда мавзуга оид тадбирлар ва махсус дастурлар, кўплаб кўнгилочар шоуларни ташкиллаштириш, шунингдек ноодатий квестлар ва бир қатор мавзуга оид ҳодисаларни ташкиллаштиришни режалаштирганмиз. Мақсадимиз - болаларга ҳайратланарли таассуротларни ва ҳақиқий байрам ҳиссини ҳадя этишдир» - дея Toshkentlend ва Аквабоғни ўз бошқарувига олган янги жамоа директори Саидаҳрор Қодиров ўз фикрлари билан ўртоқлашмоқда.
Режалаштирилган тадбирлар ҳақида оммани хабардор қилиш учун боғ маъмурияти Facebook (www.facebook.com/toshkentlend) ва Instagram (www.instagram.com/toshkentlend) ижтимоий тармоқларида саҳифалар очишди.
Боғ иш тартиби: соат 10:00 дан 22:00 га қадар, дам олиш кунларисиз.
Чипталарни олдиндан, 24 март куни соат 10:00 дан 19:00 гача Toshkentlend кассаларидан харид қилиш мумкин.
Хизматлар ҳақи:
Катталар учун: 30 000 сўм
Болалар учун: 15 000 сўм (3 ёшдан 12 ёшгача)
3 ёшгача бўлган болаларга боққа кириш бепул.
Чипталарни харид қилгач, меҳмонлар боғда бутун кун давомида юришлари ва аттракционлардан чегараланмаган тарзда фойдаланишлари мумкин.
Боғланиш учун телефон: 146-50-00
Манзил: Амир Темур кўчаси, 107.
Мўлжал: Аквабоғ, ТАТУ, Телеминора
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
08:01 / 27.04.2026
Андижонда аттракцион қулади: камида 7 киши жароҳатланган
18:06 / 03.03.2026
Тошкентда умумий майдони 140 гектарлик янги парклар ташкил этилади
17:27 / 05.05.2025
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
20:46 / 18.04.2025