Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Германия молиявий ҳамкорлик бўйича 12,3 млн евролик битим имзолади
Германия ва Ўзбекистон ҳукумати 2017-2018 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 12,3 млн евро миқдоридаги молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Ҳужжат 2017 йил 19 июль куни Берлинда бўлиб ўтган ҳукуматлараро музокаралар баённомаси асосида имзоланди, дея хабар берди Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси.
28 март куни Ўзбекистон Миллий банкида «Германия Федератив Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 2017-2018 йиллар мобайнида молиявий ҳамкорлик тўғрисида»ги 12,3 млн евролик битим имзоланди.
Германия ҳукумати номидан ҳужжатни ГФРнинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд, Ўзбекистон ҳукумати номидан - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмита раисининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев имзолади.
Битим соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳалар амалга оширишни назарда тутади: Ўзбекистон вилоятларида сил касаллигига қарши кураш бўйича лойиҳа доирасида кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизация қилиш ва махсус лабораторияни жиҳозлаш.
Қайд этилишича, 1993 йилдан буён Германия ҳукумати томонидан техник ва молиявий ҳамкорлик доирасида ажратилган маблағлар миқдори 341 млн евродан ошди.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026