Жаҳон | 08:20 / 30.03.2018
18091
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Эрон билан уруш юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Фото: SWall Street Journal

Агар Ар-Риёднинг ҳарбий ихтилофга йўл қўймаслик бўйича уринишлари муваффақият қозонмаса, унда 10-15 йилдан кейин Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида уруш юзага келиши мумкин. Бундан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон The Wall Street Journal нашрида чоп этилган интервьюсида огоҳлантирган.

Шаҳзода навбатдаги марта Теҳронга нисбатан Ғарбнинг санкциялари режими кучайтирилиши кераклигини айтган. “Биз ҳарбий ихтилофдан қочиш учун муваффақиятга эришишимиз зарур”, деб айтган ўтган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп билан Эронга қарши курашни муҳокама қилган шаҳзода. “Агар биз уринаётган ишларимизда муваффақиятга эришмасак, унда 10-15 йилдан кейин Эрон билан уруш бўлади”, деб огоҳлантирган шаҳзода.

Валиаҳд шаҳзода яманлик исёнчилар томонидан Саудия Арабистони ҳудудининг баллистик ракеталар билан ўққа тутилишини заифлик аломати деб айтган. “Улар парчаланишларидан олдин барча ишни қилишга уринмоқдалар”, деб айтган шаҳзода. 25 мартда Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумига қарши тизимлари яманлик исёнчилар томонидан отилган баллистик ракеталарни уриб туширди. Ракета бўлакларининг ерга тушиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 2 киши яраланган.     

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид