Жаҳон | 01:39 / 02.04.2018
59573
2 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» ўйинчиси Миср президенти сайловларида 1,5 миллион овозга эга бўлди

Фото: The Economist

26-28 март кунлари Мисрда мамлакат президенти сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига икки киши даъвогарлик қилди – Абдул Фаттоҳ Халил Ас-Сисий ва Мусо Мустафо Мусо Муҳаммад. 

Мамлакатнинг аксарият аҳолиси бундай танловдан норози бўлди - сайловлардаги иштирок 40,08 фоизни ташкил этди. 

1,5 миллионга яқин бюллетень атайин нотўғри белгиланган, дейилади Economist нашрида. "Қоидабузарлар" икки номзоднинг исми шарифини ўчириб, ўрнига «Ливерпуль» футбол жамоаси ўйинчиси ва Миср терма жамоаси фахри Муҳаммад Салоҳ номини ёзиб қўйишган. 

Сайлов натижаларига кўра, Ас-Сисий катта устунлик билан ғалаба қозонган. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар ҳисобга олинмаган. 

Муҳаммад Салоҳ 2017-2018 йилги мавсумда «Ливерпуль» жамоасининг 41 ўйинида рақиб дарвозасига 36 марта гол киритган.

Айнан шу футболчининг шарофати билан Миср 1990 йилдан буён биринчи марта жаҳон чемпионатига чиқишга муваффақ бўлди. 

alaraby.co.uc

 

Мавзуга оид