Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Мексика билан чегарани қўриқлашни АҚШ Миллий гвардиясига топширмоқчи
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Мексикадан ноқонуний муҳожирликнинг олдини олиш бўйича дастури Америка армияси кучларини сафарбар этишни назарда тутади. Бу ҳақда Reuters Оқ уй баёнотига асосан хабар бермоқда.
Трамп бу ҳақда Оқ уйда маълум қилган. Унда, хусусан, АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ҳам иштирок этган. Президент чегарани қўриқлаш учун Қўшма Штатлар Миллий гвардиясини сафарбар этиш ҳақида буйруқ берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Мексика билан чегарани қўриқлашга ҳарбийларни жалб қилишини айтганди. “Чегарамизни ҳарбийларимиз иштирокида қўриқлаймиз. Бу олдинга катта қадамдир”, деб айтган Трамп журналистларга. Бироқ Трамп бу қандай қилиб амалга оширилишига ойдинлик киритмаганди.