Краснодарда Тожикистон ва Шимолий Корея фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз берди, бу ҳодиса видеога олинди, деб хабар қилмоқда Migrant.news.tj.
Оммавий муштлашув 29 март куни «Тургенев» турар-жой мажмуаси қурилишида юз берган. Унда ҳаммаси бўлиб тахминан 20 киши иштирок этди, деб хабар қилмоқда «Вести».
Можарога нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда, худди жабрланганлар сони каби – муштлашув иштирокчиларидан бирортаси на шифохонага, на полицияга мурожаат этмаган.
Хабар берилишича, кадр ортида тасвирчининг овози ва кулгиси эшитилган: "Корея Тожикистонга қарши. Йиқит, йиқит уни, Вася!"
Ёзув эълон қилинганидан сўнг, 4 апрель куни кечқурун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қурилиш майдончасида ишловчи 49 мигрантни бўлинмага олиб келишди, бироқ улар ўша куниёқ қўйиб юборилган – барчасида Россияда ишлаш учун ҳужжатлар ва патентлар тегишли тарзда расмийлаштирилган.











