Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Зангиота туман кенгаши ташаббуси билан "Томорқа даромад манбаи" шиори остида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимияти хабар берди.
Хусусан, тумандаги қўшимча амалий меҳнат кўмагига муҳтож хонадонларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида "Фидойи ёшлар" отрядлари ташкил этилди.



Ташкил этилган отряд аъзолари томонидан қўшимча амалий меҳнат кўмагига муҳтож хонадонларга бориб, хонадонда ободонлаштириш ишлари, мевали ва манзарали дарахтлар, полиз ва дуккакли экинлар экишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Мазкур амалий ишлар "Фидойи ёшлар" томонидан доимий амалга оширилмоқда.













