«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтириш ва ҳудудларнинг яшиллик даражасини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 октябрдан республикада тозалик ва озодалик долзарб 2 ойлиги ўтказилади.
2026 йил 1 октябрдан бошлаб яшил ҳудудлар жойлашувини аниқлаш, ерларни тайёрлаш, кўчат ва буталар захирасини яратиш чоралари кўрилади.
Кўчат ва буталарни экиш мавсуми:
2026 йил 1 ноябрдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
2026 йил 5 ноябрдан Бухоро ва Навоий вилоятларида;
2026 йил 10 ноябрдан Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида;
2026 йил 20 ноябрдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бошланади.
2027 йил 1 январдан «Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети жорий этилади.
«Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан ўрмончи-мураббий ходим бириктирилади.
Бунда «маҳалла еттилиги» аъзолари ўрмончи-мураббий томонидан ҳар экиш мавсуми бошланишидан олдин бир маротаба қисқа ўқув курсларида ўқитилади.

















