Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ўзи билан Ироқ ва Ливия тақдирининг такрорланишига йўл қўймайди
Фото: Getty Images
Сурия ҳукумати мамлакатда Ироқ ёки Ливиядаги каби харобалик ва ҳукумат ўзгартирилиши сценарийси амалга оширилишига йўл қўймайди. Бу ҳақда Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий айтиб ўтди.
“Мен Ғарб давлатларига шуни айтмоқчиман: сизнинг таҳдидларингиз, хатти-ҳаракатларингиз, ёлғон ва террорчилигингиз ҳеч қачон бизни, БМТнинг асосчи давлатларидан бирини, ҳуқуқларимиз ва миллий конституциямизга мувофиқ мажбуриятларимизни бажариш ва суверенитетимиз ҳамда ҳудудий яхлитлигимизни ҳимоя қилиш ва исталган тажовуздан ҳимояланишимиз йўлидан оғиштира олмайди. Биз ҳеч кимга – Хавфсизлик кенгашининг доимий ёки доимий бўлмаган аъзосига улар Ироқ ва Ливия билан қилган ишларини қилишга ижозат бермаймиз”, деб айтган Жаъфарий.
Жаъфарийнинг нутқи олдидан АҚШ, Франция ва Буюк Британиянинг БМТдаги вакиллари одатдагидек кенгаш залидан чиқиб кетишган.
10 апрелда БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ ва Россиянинг Сурияда кимёвий қурол қўлланиши ҳолатларини тергов қилишнинг янги механизмини жорий қилиш ва мандати бўйича резолюцияларини кўриб чиқди. АҚШ томонидан таклиф қилинган резолюция лойиҳаси Россия томонидан блокланди. Россия лойиҳаси эса қабул қилиниш учун етарли овоз тўплай олмади.
“Биз уларнинг кемаларини Ўрта ер денгизининг шарқий қисмида кўришимиз мумкин. Улар тажовуз бошлаш учун тақиқловни кутишаётганди”, деб айтган Сурия вакили овоз бериш натижаларига кўра.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
10:24 / 04.04.2026