Фото: Getty Images

Россиянинг «Чемпионат» нашри Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Реал» - «Ювентус» (1:3) ўйинида ишлаган инглиз ҳаками Майкл Оливер ҳақида бир қанча маълумотларни тўплашга муваффақ бўлди.

Конте ва Моуриньони уриштириб қўйган

Айнан Оливернинг баҳсли қарори «Челси» бош мураббийи Антонио Конте ғазабини қўзғади ва у Моуриньога ташланиб, уни ўлдириб қўйишига сал қолди. Яхшиямки ҳаммаси тортишув билан тугади. Оливер уларнинг олдига келиб, тушунтириш ишларини ўтказганидан сўнг, иккаласи ҳам тинчланишди. Аммо, кейинчалик ўртадаги низо кучайиб, матбуотда кенг ёритилган эди.

Бир метрдан дарвозани нишонга ололмади

Кўплаб ҳакамлар каби, Майкл ҳам бўш вақтларида футбол ўйнаб туради. Ҳаваскор жамоалар ўйинидан бирида у бир метр масофадан дарвозага гол уролмаган.

Златанни қўрқитиб юборди

Ибраҳимовични қўрқитиш осонмас. Аммо Оливер спрей баллончасини шу қадар қаттиқ силтадики, ҳатто Златан ҳам унга бармоғи билан пўписа қилиб, эҳтиёт бўлишга чақирди.

Аёллар жамоалари ўйинида ҳакамлик қилган

Бир куни рефери аёллар жамоаси ўйинига ташриф буюрди. Уни хотини бошқариши лозим эди. Танаффусда ҳакамлардан бири ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Натижада, Оливер турмуш ўртоғига ёрдам беришга мажбур бўлди. 

Жо Ҳарт билан калла уриштирган