11:45 / 09.04.2017
7637

Буффон Италия чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган иккинчи футболчига айланди

Италия чемпионатининг 31-тури доирасида «Кьево»га қарши кечган ўйин «Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффон учун А Серияда ўтказилган 616-учрашувга айланди.

Эндиликда ушбу 39 ёшли футболчи турнир тарихида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича «Интер»нинг собиқ ҳимоячиси Хавьер Дзанеттини ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилди. Энди у фақат турнир доирасида 647 учрашувда майдонга тушган афсонавий ҳимоячи Паоло Мальдинидан («Милан») ортда қолмоқда.

Буффон фаолиятидаги бир мавсумни қуйи лигада ўтказган.

«Ювентус» «Кьево»га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва яккапешқадамлигини давом эттирди.

Top