Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Думада кимёвий қурол қўллангани бўйича махфий ҳисоботни эълон қилди
Франция Мудофаа вазирлиги Сурия ҳукумати томонидан Думада кимёвий қурол қўлланилиши бўйича махфий ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжат идора сайтида жойлаштирилган.
«Ҳужжат маълумотнинг бирламчи очиқ код ёрдамида ва француз хизматлари томонидан олинган махфий маълумот техник таҳлилидан иборат», - дейилади хабарда.
Ҳисоботга кўра, Франция Сурия ҳукумати кимёвий қуролдан фойдаланганини исботланган, деб ҳисоблайди.
Ҳисобот саккиз саҳифадан иборат бўлиб, улардан бирида кимёвий ҳужум қурбонлар фотосурати мавжуд, бошқа томонда эса жанговар ҳаракатлар харитаси жойлаштирилган.
«Фотосуратлардаги белгилар кимёвий қурол қўлланилган ҳолда ҳужум юз берганини билдиради, хусусан, бўғувчи моддалар ва фосфорорганик бирикмалар ёки цианистводородли кислотадан фойдаланишган», - дея таъкидлайди ҳужжат муаллифлари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Сурияга ракета зарбаси видеосини эълон қилганди.
Мавзуга оид
17:55
Bugatti чинни қопламали ноёб автомобилни тақдим қилди
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026