Тожикистон президенти бўлган вертолёт тоғларда уч соатга йўқолиб қолди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бортида бўлган вертолёт Варзоб дарасида уч соатга «йўқолиб қолди». Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берган.
Ҳодиса 28 март куни юз бергани айтиляпти. Давлат раҳбари Панжикентга Наврўз байрами тадбирларига йўл олаётган бўлган, бироқ у ерга белгиланган вақтда етиб келмаган. Аниқланишича, учувчи ёмон об-ҳаво шароити туфайли режадан ташқари қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган.
Бунга гувоҳ бўлган Жумҳурият нашри журналистининг айтишича, қўниш майдончаси унча чуқур бўлмаган ерда бўлган, у йўлларга хизмат кўрсатишга мўлжаллангани айтилмоқда. «Бу майдонча четида лой ва тахталардан қурилган иккита кичик уйча бор эди, улардан йўл ишчилари ҳозиргача бошпана сифатида фойдаланади. Маҳаллий аҳоли дарҳол вертолёт ёнида тўпланиб олди, бир аёл адашиб қолган меҳмонларга нон ва иссиқ чой олиб келди», - дея айтиб ўтди у.
Раҳмон бир неча соатдан сўнг Варзоб тумани раиси автомобилига ўтириб, йўлида давом этган.
Мавзуга оид
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
12:00 / 11.10.2024
Танзила Норбоева Имомали Раҳмон билан учрашди
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
21:15 / 08.10.2024