Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйлаб велосаёҳатга чиққан отахонлар Тошкентга етиб келишди
2018 йилнинг 7 апрель куни Бухоро вилояти, Пешку туманида истиқомат қилувчи, 70 ёшни қарши олган отахон Муҳаммад Қудратов юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш мақсадида велосипед орқали ўз сафарини бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, саёҳат давомида уларнинг сони 2 нафар эканлиги аниқланди. Омон ота Аслонов ҳам худди М.Қудратов сингари Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро йўналиши бўйича саёҳатни амалга оширишни режалаштирган.
Ҳозирда саёҳатчи отахонларимиз Тошкент шаҳрига етиб келишди ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносига ташриф буюришиб, қўмита ходимлари билан ўзларининг таассуротларини ўртоқлашишди.
Ҳозирги кунга қадар отахонлар, Бухоро – Навоий – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйлаб велосипедда саёҳатни амалга оширишган ва мазкур ҳудудлардаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларни зиёрат этишган.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад ота 70 ёшни қаршилаган бўлса, Омон ота 75 ёшга тўлган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026