15:00 / 15.04.2018
6296

Озарбойжонда президент сайловлари натижалари сарҳисоб қилинди

Фото: РИА Новости / Заман Рамазанов

Озарбойжон Марказий сайлов комиссияси (МСК) навбатдан ташқари президентлик сайловларининг якуний протоколини тасдиқлаш учун уни Республика Конституциявий судига тақдим этишга қарор қилди. МСК раиси Мазохир Панахов шу ҳақида маълум қилди.

Озарбойжондаги навбатдан ташқари сайловлар 11 апрель куни бўлиб ўтди. Барча сайлов пунктларидан олинган маълумотларга кўра, амалдаги давлат раҳбари Илҳом Алиев сайловчиларнинг 86,03 фоиз овозини тўплашга муваффақ бўлган. Аҳолининг президент сайловларидаги фаоллиги 74,30 фоизни ташкил қилди - 5 млн 314 минг 365 нафар сайловчидан 3 млн 962 минг 123 нафари овоз берган. 
  
"Сайлов кодексига кўра, Марказий сайлов комиссияси, овоз бериш кунидан бошлаб 10 кундан кеч бўлмаган муддатда,       президентлик сайловлари натижаларини сарҳисоб қилиши ва натижаларни тасдиқлаш учун уни Конституциявий судга тақдим этиши керак", - деди Панахов якшанба кунги коммися йиғилишида. 

Унинг сўзларига кўра, "сайловлар натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган" қоидабузарликлар қайд этилмаган. 

Кечроқ комиссиянинг овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Комиссия аъзолари якуний протоколнинг тасдиқланиши ва унинг Конституциявий судга тақдим этилиши учун овоз беришди. 

Конституциявий суд овоз бериш кунидан кейин 14 кун давомида Озарбойжон Республикаси президент сайловлари натижалари ҳақида расмий маълумот беради. 

Top