Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ташкил этилган “Республика кинопрокат маркази”га раҳбар тайинланди
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги “Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 272-сон қарорига асосан “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилган эди.
Янги марказга “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Маъруфжон Мардонкулович Мухтаров раҳбар этиб тайинланди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
М.Мухтаров ҳуқуқшунос маълумотига эга. У 2013 – 2018 йилларда “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг марказий аппаратида Кадрлар бўлими бошлиғи, бош юрисконсульт, тизим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий масалалар бошқармаси ҳамда Кинолойиҳаларни тематик режалаштириш, фильмларни эксперт баҳолаш ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Мавзуга оид
11:22 / 11.12.2025
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар тўлови миқдори белгиланди
13:58 / 03.02.2025
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди
11:41 / 02.09.2024
Ўзбекистон ЮНEСКОнинг халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди
13:52 / 09.08.2024