Жаҳон | 10:20 / 21.04.2018
5126
1 дақиқада ўқилади

Сеул Пхеньяннинг ядро синовлари бўйича қарори юзасидан баёнот берди

Фото: ТАСС /Сергей Бобылев

Сеул КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ядровий ва ракета синовларини тўхтатиш ҳақидаги баёнотини жиддий ижобий ўзгариш деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти маъмурияти расмий вакили хабар берди, деб ёзмоқда Reuters.

«Бу режалаштирилаётган Кореялараро саммит ва КХДР ҳамда АҚШ ўртасидаги саммит олдидан жуда яхши пойдевор яратади», - дея айтиб ўтган маъмурият вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатаётгани, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпаётгани ҳақида маълум қилганди

АҚШ президенти Дональд Трамп эса Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг КХДРда ядровий ва ракета синовларини тўхтатиш ҳақидаги қарорини «яхши янгилик» деб атади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид