Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Филиппин билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда
Ташқи савдо вазирлигида Филиппин Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вильфредо Сантос билан учрашув бўлиб ўтди. Вазирлик матбуот котиби бу ҳақида KUN.UZ'га хабар берди.
Учрашув давомида Ўзбекистон томон икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг келишув-ҳуқуқий базасини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади. В.Сантос, ўз навбатида Филиппин янги ҳукуматининг ҳам анъанавий, ҳам ноанъанавий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга йўналтирилган ташқи сиёсати ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Филиппин ўртасидаги ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги сектори ҳисобланади. Филиппин делегацияси тропик мевалар етказиб бериш тизимини ташкиллаштиришга қизиқиш билдирди. Ўзбекистон томон эса делегация аъзоларига мамлакатда мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштириш кенг йўлга қўйилганини ва маҳаллий мева-сабзавотлар Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларида катта салоҳиятга эга эканини маълум қилди.
Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ташқи савдо вазири ўринбосари С.Саифназаров Ўзбекистонда тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган қўшма корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ташаббусини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Шунингдек томонлар Ўзбекистон ва Филиппин бизнес доиралари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳисобига икки томонлама савдо-сотиқ алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олишди.
Мавзуга оид
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026
John Deere Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
18:39 / 20.03.2026