Спорт | 09:40 / 27.04.2018
13373
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик 5 нафар боксчи Осиё чемпионатида финалга чиқди

Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари ўтказилди. Бу ҳақда KUN.UZ‘га Бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Ярим финалда вазни -52 кг бўлган Самандар Холмуродов ҳиндистонлик Бавеш Каттиманни очколар ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, -56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Халоков қозоғистонлик Бибарс Жексен устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

-81 кг вазнида Темур Мержанов эронлик Сажад Мусавани, +91 кгдан оғир вазн тоифасида Жамшидбек Маҳмадалиев ҳиндистонлик Аманни, вазни -91 кг бўлган Жавоҳир Тоғаймуродов эса Жанубий Корея вакили Ким Йон Сёнгни нокдаун ҳолатига тушириб финалга йўл олди. Энди улар бўлиб ўтадиган финал жангларида рингга кўтарилишади.

Шунингдек, ўзебкистонлик боксчилардан Жаҳонгир Раҳмонов қозоғистонлик Ермакхон Жакпековга, Наво Тамазов эса мезбон боксчи Верапон Жонгжохога имкониятни бой бериб, бронза медалини қўлга киритди.

Мавзуга оид