Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WADA Халқаро бокс ассоциацияси мақомини қайтарди
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Бутунжаҳон антидопинг кодекси талабларига кўра, Халқаро бокс ассоциацияси (АИБА)нинг мақомини қайта тан олди. Бу ҳақда «Советский сорт» нашри хабар тарқатди.
2017 йилнинг декабрида WADA АИБАни агар антидопинг кодекси билан мувофиқ иш олиб бормаса, бокс спорт турини олимпиада ўйинларидан чиқариб ташлаш билан огоҳлантирганди.
«WADAнинг АИБАни бутунжаҳон антидопинг кодексига мувофиқ ишлаётганини тан олиб, унинг мақомини қайтариш бу катта натижа. Айниқса бунга жуда қисқа вақтда эришилгани янада эътиборга молик. Бу АИБАнинг олдинги раҳбариятидан мерос бўлиб қолган муаммолардан қутулиб бораётгани ва ишонч билан олдинга интилаётганидан далолат беради», — деган AIBA ижрочи директори Том Виржетс.
Олдинроқ, Виржетс АИБА Олимпиада ўйинларидан чиқиб кетиш хавфи остида қолганини жиддий қабул қилгани ва бу борада тегишли ишлар олиб борилаётганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойидан буён АИБАни асли ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимов бошқариб келмоқда.
Мавзуга оид
23:45 / 27.10.2021
Украина аксилдопинг агентлиги раҳбарияти можародан кейин истеъфога чиқди
00:00 / 18.12.2020
Россиялик спортчилар 2022 йилгача мамлакат байроғи остида иштирок эта олмайди
17:21 / 19.12.2019
Путин: «Россиянинг катта мусобақалардан четлатилиши соғлом ақлга зид»
08:00 / 10.12.2019