Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоҳрух Гадоев ўз голи билан жамоасига ғалаба келтирди
Жанубий Кореянинг «Тэжон Ситизен» жамоасида тўп сураётган Шоҳрух Гадоев навбатдаги турда жамоасининг муҳим голларидан бирига муаллифлик қилди.
«Сувон Сити» меҳмони бўлган тэжонликлар учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритди — 2:1. Учрашувнинг 49-дақиқасида Парк Ин Ҳёк ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқада Шоҳрух Гадоев ҳисобдаги фарқни иккита оширди. Сўнгги дақиқада мезбонларнинг бразилиялик легионери Алвеш фарқни биттага қисқартира олди, холос.
Ушбу ғалабадан кейин «Тэжон» очколари сонини 10тага етказиб олди ва Кей-2 лиганинг хавфли зонасидан 7-ўрингача кўтарилишга муваффақ бўлди. «Сувон» эса 9 очко билан 9-ўринга (жами 10та жамоа) тушиб кетди.
Жанубий Корея Кей-2 лигаси
Сувон Сити - Тэжон Ситизен 1:2 (0:0)
Голлар: Алвеш (90) - Парк Ин Ҳёк (49), Шоҳрух Гадоев (54).