Украинанинг Кременчугида номаълум шахслар «Янги кучлар рухи» партияси аъзоси Олег Филипасни дўппослади. Бу ҳақда партия матбуот хизмати фейсбукдаги саҳифасида хабар берган.
«Олег Филипас ҳужумни ўз сиёсий фаоллиги билан боғламоқда – айнан у ўз шаҳрида президент Пётр Порошенкога импичмент учун вечени ташкиллаштирган», - дейилади хабарда.
Партиядан айтишларича, Филипаснинг уйига қуролланган кишилар бостириб кириб, унга жиддий тан жароҳати етказишган. Натижада, таъкидланишича, эркакнинг кўп жойлари синган. У жарроҳлик амалиётига тайёрланмоқда.

Жабрланувчининг ўзи ҳам ҳужумни «маҳаллий бюджетлар қандай қилиб талон-торож этилиши» ҳақида ҳикоя қилувчи материаллар эълон қилингани билан боғлаётганини айтди.
«Янги кучлар руҳи» - Украинадаги сиёсий партия бўлиб, унга Одесса области собиқ губернатори ва Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили раҳбарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили Порошенко уни Савченконинг ишига боғламоқчи эканини маълум қилганди.















