Юртимизда Қуръон мусобақасидан сўнг илк бор ҳадиси шариф бўйича беллашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақида muslimaat.uz сайтида хабар берилди.

4 май куни аёл-қизларимиз, 5 майда эса эркаклар “Ҳадиси шариф билимдони” республика танловида Пайғамбаримиз алайҳиссалом сўзлари борасида беллашишади. Мазкур мусобақада ҳам иштирокчилар ёши чекланган: 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролардан қатнашиш учун аризалар қабул қилинган.
Мусобақа учта шартдан иборат бўлиб, биринчи шарт саволлари Имом Ал-Бухорий ва Имом Ат-Термизий ҳаёти ҳамда илмий фаолиятига оиддир.
Иккинчи шартда берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) керак.
Учинчи шарт – ҳадиснинг араб тилидаги матнини саҳобий билан ёддан айтиб бериш.
Билетда танлаб олинган ҳадислардан бештасининг бошланиш қисми араб тилида берилади. Иштирокчилардан уларни давом эттириб, таржима қилиб бериш талаб этилади.
















