Бухоро туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 6 май куни М.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини М-37 “Бухоро-Ғиждувон” йўлининг 261-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган.
Натижада М.А. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.












