Ўзбекистон | 13:50 / 08.05.2018
35419
1 дақиқада ўқилади

Генерал Собир Раҳимов ҳайкали ўзининг тарихий жойига ўрнатилди

Бугун генерал-майор Собир Раҳимов ҳайкалининг тарихий жойига ўрнатилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда фахрийлар, ёшлар, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллари, ва генерални хотирлаш учун йиғилган ҳарбийлар иштирок этган. 

Аввалроқ, Генерал Собир Раҳимов ҳайкали аввалги жойига қайтарилиши хабар берилганди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда шу ҳақда айтганди. “Мана, 9 май яқинлашиб келяпти. Мени қийнаб келаётган яна битта масала бор. Шафқатсиз фашизм билан курашда уруш майдонларида қолиб кетган буюк боболаримиз бор. Шуларни ичида биргина бўлган генерал Собир Раҳимовнинг номини эсламай ҳам қўйдик. Мана шу қаҳрамон генералимизнинг ҳайкалини тарих ва адолат учун тиклаб қўйсак. Бу иш 9 майгача амалга оширилса яхши бўларди”, - деганди президент.    

Мавзуга оид