Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокими: дарахтларнинг аёвсиз кесиб ташланишига уч кун ичида барҳам берилади
Бир неча ўн йиллик соғлом ва пойтахтга чирой бағишлаб турган дарахтларнинг аёвсиз кесиб ташланаётганлигига кескин барҳам бериш мақсадида, масъул бошқарма ва ташкилотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қаттиқ огоҳлантирилади. Жавобгарликкача тортиш чоралари кўрилади. Бу ҳақда KUN.UZ’га Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт аҳолисига ушбу тартибсизликларга уч кун ичида барҳам берилиши ва бундай ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилишини шахсан ўзи назоратга олишини билдирган.
“Бирор жойда дарахт кесилаётганда бефарқ бўлмаган шаҳримиз аҳолиси бунинг олдини олиш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ишонч телефонига 277-75-43 ёки Ички ишлар идораларига 233-71-47, 233-49-46 қўнғироқ қилишларини сўраймиз! Бу билан сиз халқимизга тегишли бўлган бойликни талон-тарож қилинишини олдини олган бўласиз! Ҳурматли ҳамшаҳарлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги сизларни ушбу ишларда фаол бўлишингизни сўрайди”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026