Жаҳон | 11:58 / 10.05.2018
3807
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда турмадаги исён вақтида 5 полициячи ҳалок бўлди

Фото: Global Look Press

Индонезия хавфсизлик хизмати маҳбуслар исён кўтариши оқибатида 5 полициячи ҳалок бўлган турмада назоратни қўлга олишди. Исёнчилар таслим бўлишган, деб хабар берди Jakarta Post нашри.   

Террорчиликда айбланганлар сақланувчи турмадаги тўқнашувлар 8 майнинг иккинчи ярмида бошланиб, 10 май эрталабга келибгина тўхтатилган. Хавфсизлик ишлари вазирининг маълум қилишича, аксарият маҳбуслар қаршилик кўрсатишмаган. 

“145 нафарга яқин маҳбус қаршиликсиз таслим бўлган. 10 маҳбус аввал қаршилик кўрсатган, бироқ охир-оқибат ўзидан анча кўпроқ куч олдида таслим бўлган”, деб айтган вазир. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид