Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча:
1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“4. Микрокредит ташкилотининг капитали куйидаги компонентлардан иборат:
а) устав капитали;
б) захира капитали;
в) тақсимланмаган фойда;
г) бошқа ўз маблағлари.”.
2. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилди:
“микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга;
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, микрокредитлар (микроқарзлар) ажратиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш учун тўловлар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан микрокредитлар (микрокарзлар) муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундиришга.”.
Мавзуга оид
14:48 / 29.10.2025
Янги қоидалар: радиациявий манбалар хавфсизлиги тартиби тасдиқланди
15:07 / 05.05.2025
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади
10:04 / 21.02.2025
Йўл ҳаракати қоидаларида айрим ҳолатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди
08:10 / 17.09.2024