Жамият | 08:35 / 10.05.2018
57373
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Яқинда TROLL.UZ’да кўзи ожиз саёҳатчи - Владимир Васкевич ҳақида видео эълон қилдим, деб ёзади блогер Умид Ғофуров Facebook’даги ўз саҳифасида.

Фото: Facebook/Умид Гафуров

Кейинчалик «Озодлик» вакили видеодан фойдаланишга рухсат сўради. Мен бунга эътироз билдирмадим. Улар менинг логотипимни қолдириб, манба кўрсатдилар.

Энди эса «Ёшлар» телеканали ушбу видеони олиб, менинг логотипимни хира қилиб қўйди ва ҳеч қандай манба кўрсатмади.

Бу телевидениеда муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қилиш ҳақида билиш керак бўлган нарса. Телеканалдагилар муаллифга ҳаттоки ёзишмаган ҳам...

Мен «Ёшлар» (Yoshlar tv) телеканалидан расмий узр сўралишини талаб қиламан, акс ҳолда судга бераман. Мен бу видеони беришга қарши эмасман. Фақатгина Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қила бошлашларини истайман, дея хулоса қилган Умид Ғофуров.

Мавзуга оид