Жаҳон | 16:03 / 12.05.2018
13303
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги энг кекса пенсионер Чеченистонда яшаши маълум бўлди

Фото: Depositphotos

Айни дамда Россиядаги энг кекса пенсионернинг ёши 128да. Бу ҳақда RT Россия Пенсия жамғармаси матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

Россиядаги энг кекса пенсионер Чеченистонда истиқомат қилувчи аёл саналади. У 1889 йилнинг 1 июль куни туғилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ишлаб чиққан “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси” лойиҳаси аҳоли эътиборига ҳавола этилганидан буён кенг муҳокама қилинаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид