Фермер хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари ажратиш тартиби Ер кодекси, Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун ва Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низоми асосида амалга оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Ер кодексида фермер хўжаликларига ер участкалари:

- очиқ танлов асосида;

- ўттиз йилдан эллик йилгача бўлган муддатга;

- захира ерлари ёки қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ажратилиши назарда тутилган.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасининг ўлчами ер участкасини берадиган орган томонидан ҳар бир муайян ҳолатда маҳаллий шароитларни, шунингдек фермер хўжалигида ишловчилар сонини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар, шунингдек, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқаролар бошқа тенг шароитларда устувор ҳуқуқдан фойдаланиши белгиланган.

Фермер хўжаликларига ер ажратиш фермер хўжалигининг маълум бир фаолият йўналишга ихтисослашганини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Хусусан, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги хўжаликнинг бизнес режасида назарда тутилган камида 30 шартли бош чорва молларини боқиш шартлари билан ташкил этилади.

Бунда фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳар бир шартли бош чорва молига ҳисобланганда:

Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда – камида 0,30 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектарни);

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларидаги суғориладиган ерларда – камида 0,45 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектарни);

суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда – камида 2 гектарни ташкил этади.

Деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашаётган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами, қуйидагича белгиланган: