Жаҳон | 14:22 / 16.05.2018
9979
1 дақиқада ўқилади

Араб давлатлари лигаси Ал-Қудс бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

Фото: aa.com

Араб давлатлари лигаси (АДЛ) пайшанба куни ташқи ишлар вазирлари даражасида фавқулодда йиғилиш ўтказади. Ушбу учрашувда АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши масаласи муҳокама қилинади. Бу ҳақда «Анадолу» дипломатик доиралардаги манбаларга асосан хабар бермоқда.

Шунингдек, АДЛ учрашув чоғида Исроилнинг фаластинлик тинч намойишчиларига қарши жиноятларини ҳам кўриб чиқади.

Аввалроқ, Фаластин ҳукумати Араб давлатлари лигаси йиғилишини 16 май куни вакиллар даражасида чақиришни талаб қилганди. Бу АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилишини муҳокама қилиш мақсадида амалга оширилди.

Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп 2017 йилнинг 6 декабрида Ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ва элчихонани Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчириш қарори ҳақида маълум қилди. АҚШнинг Ал-Қудсдаги элчихонаси биноси 14 май куни очилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни апартеидда айблаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид