Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия собиқ бош вазиридан пуллар ва заргарлик буюмлари бўлган 72та сумка топилди
Фото: Roslan Rahman—AFP/Getty Images
Малайзия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакат собиқ бош вазири Нажиб Раззоқ билан алоқадор бўлган бир нечта жойларда ўтказилган тинтувлардан сўнг, ичида заргарлик буюмлари ва валюта бўлган 72та сумкани топди. Бу ҳақда The Star газетаси хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, тинтувлар собиқ бош вазирнинг бир нечта қароргоҳида, шунингдек, унинг эски офисида ўтказилган. Улар 1MDB (Биринчи Малайзия инвестициялар ва тараққиёт фонди) давлат фондидаги суиистеъмолликлар бўйича суриштирувга алоқадор экани айтиляпти.
«Биз дизайнерлик сумкалари бўлган 284та қути топдик. Текширувдан сўнг шу аниқландики, 72та сумкада турли валюталар, жумладан Малайзия ринггитлари ва АҚШ долларлари, соатлар ҳамда қимматбаҳо буюмлар бўлган», - дея айтиб ўтди полициянинг иқтисодий жиноятларни суриштирувдан ўтказиш бўйича департаменти раҳбари Датук Сери Умар Сингх.
Нашр топилган қимматбаҳо буюмларнинг умумий баҳосини ошкор этмаган. Шунингдек, таъкидланишича, аниқланган сумкалар Louis Vuitton ва Birkin премиал брендларига тегишли бўлган.
Мавзуга оид
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026
Пушти масжид, қадимий порт, эгизак миноралар ва кенг ассортиментли гастрономия: саёҳат учун нега Малайзияни танлаш керак?
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
09:25 / 06.03.2026