Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ машиналарида янги турдаги видео қайд этиш мосламасини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, ушбу замонавий мосламанинг бошқаларидан фарқи шундаки, у нафақат ташқи манзарани балки бир вақтнинг ўзида ЙПХ автомобили салонининг ичини ҳам тасвирга олади. 

Фото:  ИИББ ахборот хизмати

Узлуксиз ишлаб турувчи ушбу қурилма кодланган бўлиб, ЙПХ ходимининг уни ўчириб ёқиши, тасвирларни йўқ қилиши имконсиз. 

Фото:  ИИББ ахборот хизмати
Фото:  ИИББ ахборот хизмати
Фото:  ИИББ ахборот хизмати

Бу биринчидан, ЙПХ ходими ишининг шаффофлигини таъминласа, иккинчидан хизмат мажбуриятлари ижросини назорат қилиш ишларини осонлаштиради.